WBA чемпионлигини қўлга киритган ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримовга президент совғаси — нархи 1,04 млрд сўм бўлган Tahoe автомобили топширилди.
U-20 Осиё кубогида ғолиб чиққан Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчи ва мураббийларига «Президент совғаси» ёзуви туширилган Gentra автомобиллари топширилди.
6 сентябрь куни Токиодаги Паралимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси кутиб олинди. «Янги Ўзбекистон» боғида спортчиларга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Паралимпиадада совриндор бўлган спортчиларга президент совғаси — уй ҳамда автомобиллар топширилди (фото).
Шавкат Мирзиёев Навоийга ташрифи давомида вилоят ёшлари билан суҳбатда бўлди. Президент ёш тадбиркор Мирей Аманбаевага автомобиль совға қилиб, унга ёшларни жўшқинлантиришини, давлат раҳбарининг Навоийдаги вакили бўлишини айтди.
Президент Шавкат Мирзиёев «Ёшлар дафтари» орқали кредит олиб, ўз ишини бошлаган қизга мактуб йўллади. Давлат раҳбари мактубида Азиза ва унинг онасига 3 хонали уй берилишини маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Термизда «Зулфия» мукофоти совриндори Рухшона Абдураззоқова билан суҳбат давомида унга Spark автомашинасини совға қилди. Машина 3 июнь куни Рухшона Абдураззоқовага топширилди.
Шавкат Мирзиёев 14 май куни Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказига ташрифида Андижон вилоятидан ноябрь ойида даволаниш учун келган 11-синф ўқувчиси Розия Бозорбоева билан учрашди. Президент Розиянинг Андижон тиббиёт институтига кириш орзусига жавобан «Андижон тиббиёт институтига бугун кирди!» дея таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг